• 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    52.25
  • 13 843 сўм
    94.88
  • 148 сўм
    0.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 07:52

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Оқ уйда музокара ўтказди

Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

582
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев дастлаб Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди. 

Сўнг Овал хонада етакчилар музокара ўтказдилар. Учрашувда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, "C5+1" форматида Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Давлат раҳбари Дональд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги юксак муваффақиятлари билан самимий табриклади. Унинг ўткир халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида қўшаётган шахсий ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Дональд Трамп шу кунларда Ўзбекистон етакчиси АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.

Етакчилар қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини яратиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашув якунида давлат раҳбари АҚШ етакчисини ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

582
0

Изоҳ