• 11 985 сўм
    12.75
  • 13 923 сўм
    71.08
  • 149 сўм
    1.34
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 985 сўм
    12.75
  • 13 923 сўм
    71.08
  • 149 сўм
    1.34
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 5 ноябр 09:24

ЖЧ U-17: Бугун Ўзбекистон ЖЧдаги ўз юришини бошлайди

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни ўтказади.

5116
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Бугун, 5 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси J гуруҳидаги юришини бошлайди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги юришини Парагвай терма жамоасига қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон J гуруҳида Парагвай, Ирландия ва Панама ўсмирлар терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ирландия - Ўзбекистон учрашуви 8 ноябрь куни бўлиб ўтса, Ўзбекистон - Панама ўртасидаги ўйин 11 ноябрь куни ўтказилади.

5116
0

Изоҳ