• 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 14:44

Шавкат Мирзиёев Ижтимоий адолат глобал жамғармасини тузишни таклиф қилди

Қатарда бўлиб ўтган ижтимоий ривожланиш бўйича Бутунжаҳон саммитида сўзга чиққан президент бандлик, таълим ва мигрантларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ташаббусларни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

691
0
President.uz

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатарда бўлиб ўтаётган иккинчи Бутунжаҳон ижтимоий ривожланиш саммитида нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари дунёда кечаётган мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар шароитидан келиб чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди.

Камбағалликка қарши курашда халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунё бўйлаб 1,1 миллиард киши қашшоқликда яшайди ва ривожланаётган мамлакатларнинг ижтимоий дастурларига ресурсларни жалб қиладиган қашшоқликка қарши курашнинг янги молиявий архитектурасини яратиш вақти келди.

Шу мақсадда ижтимоий тенгсизликни қисқартириш ва камбағалликка қарши курашишда амалий ёрдам кўрсатиш учун Ижтимоий адолат глобал жамғармасини тузиш таклиф этилмоқда.

Бандлик масалаларини самарали ҳал этишда янги замонавий механизмларни ишга солиш.

Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботига кўра, 2024 йилда глобал ишсизлик даражаси 5 фоизни ташкил этди. Юқори технологиялар, сунъий интеллектнинг жадал суръатларда жорий этилиши бутун дунёда миллионлаб иш ўринларининг йўқотилишига олиб келмоқда.

Бундай шароитда ҳукумат ва бизнес ижтимоий ҳамкор сифатида ходимларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиши керак. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ижтимоий масъулият ва муносиб меҳнат глобал ташаббусини ишлаб чиқишни таклиф этмоқда.

Барча учун таълим имкониятларини кенгайтириш орқали ижтимоий муаммоларга самарали ечим топиш.

Бугунги кунда саводсизликнинг йиллик иқтисодий зарари 1,4 триллион долларга баҳоланмоқда. Ёш авлод учун бу ижтимоий ҳаётда ва меҳнат бозорида ўз ўрнини топишни қийинлаштиради, тенгсизликнинг кескин ўсишига олиб келади.

"Биз кеча очлик ва қашшоқликка қарши курашиш бўйича Глобал альянснинг биринчи йиғилишида қабул қилинган қарорларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бўлажак саммитлардан бирини Ўзбекистонда ўтказишни, таълим масаласини кун тартибидаги асосий масала этиб белгилашни таклиф қиламиз," - деди президент.

Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш заруратининг ортиши.

Бугунги кунда дунё бўйича 300 миллиондан ортиқ муҳожир хорижий мамлакатларда меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга, уларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари жуда кўп кузатилмоқда.

Келгуси йили Ўзбекистонда халқаро меҳнат ва миграция ташкилотлари билан ҳамкорликда Мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум ўтказиш ҳамда Глобал дастур қабул қилиш таклиф этилмоқда.

Иқлим ўзгаришининг жамият ҳаётига таъсири.

Экстремал об-ҳаво, чўлланиш ва биохилма-хилликнинг йўқолиши биринчи навбатда аҳолининг заиф қатламлари, фермерлар, мавсумий ишчилар ва экологик мураккаб вазиятдаги ҳудудлар аҳолиси ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Иқлим ўзгаришига қарши курашишни бандлик дастурлари билан уйғунлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш ғоят долзарб вазифадир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон БМТ резолюцияси билан экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилинган Оролбўйи минтақасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги моделини йўлга қўйиш ниятида ва бу борадаги тажрибани халқаро ҳамжамият билан баҳам кўришга тайёр.

"Бугун биз қабул қиладиган қарорлар, ҳеч шубҳасиз, бутун дунёдаги миллионлаб одамларга ишонч ва умид бағишлайди, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга катта ҳисса қўшади. Халқаро тараққиёт йўлида ижтимоий ҳамжиҳатликни тиклаш, ҳар бир инсон учун муносиб турмуш даражасини яратиш асосий вазифамиздир.

Шу маънода, бугун қабул қилинаётган Доҳа сиёсий декларациясини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Унда белгиланган тамойилларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга тайёрмиз. Ушбу тарихий декларация, ҳеч шубҳасиз, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни мустаҳкамлайди," - деди Шавкат Мирзиёев.

691
0

Изоҳ