• 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 972 сўм
    -32.75
  • 13 786 сўм
    -112.14
  • 148 сўм
    -0.77
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Бугун, 15:44

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампнинг таклифига биноан АҚШга жўнаб кетди

Давлат раҳбарининг Вашингтонга амалий ташрифи давомида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув ва "C5+1" саммитида иштирок этиш режалаштирилган.

699
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатарга амалий ташрифини якунлаб, Доҳадан АҚШга жўнаб кетди.

Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда президентни бош вазир ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Вашингтонга жўнаб кетди, у ерда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг "С5+1" форматидаги саммитида иштирок этади.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари АҚШ Президенти Дональд Трамп, Конгресс Сенати ва Вакиллар палатаси аъзолари, шунингдек, АҚШ вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиёнинг АҚШ билан минтақалараро ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Ишбилармонлик дастури доирасида АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбирлар якунида қатор икки ва кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

699
0

Изоҳ