Платформа турли соҳаларга оид компаниялар таклиф қилаётган чегирма ва акцияларни бирлаштириб, бизнес ва истеъмолчи ўртасида самарали мулоқотни таъминлайди.
DA (Discount App) иловаси орқали ресторан, савдо марказлари, гўзаллик салонлари, автосервислар ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг тижорат таклифларидан фойдаланиш мумкин. Лойиҳанинг асосий мақсади – истеъмолчилар учун қулайлик яратиш билан бирга, реклама бюджетига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларига бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш имкониятини беришдир.
Фойдаланувчилар учун илованинг афзалликлари
Фойдаланувчилар учун илованинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: геолокация орқали яқин атрофдаги амалдаги чегирмаларни кўриш имконияти, таклифларни категориялар бўйича қидириш ҳамда харита кўринишида амалий навигация. Ҳозирда сервис Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи компанияларни қамраб олган бўлиб, яқин вақтлар ичида республика ҳудудларига кенгайтириш режалаштирилган.
DA платформаси бизнес учун рақамлишерикчилик имкониятини тақдим этади
DA (Discount App) платформаси бизнес учун рақамли шерикчилик имкониятини тақдим этади. Ҳар бир қўшилган компанияга шахсий кабинет берилади ва унда чегирма ҳамда махсус таклифларни мустақил равишда жойлаштириш ва бошқариш мумкин. Платформага уланиш ва ундан фойдаланиш бепул бўлиб, техник хизмат кўрсатиш учун қўшимча тўлов талаб қилинмайди.
Платформанинг бизнес учун устунликлари:
• Қўшимча маблағ сарфламасдан янги мижозларни жалб этиш
• Таклифларни мустақил бошқариш имконияти
• Сотиб олишга тайёр аудиторияга чиқиш
• Рақамли майдонда бренд танилишини ошириш
DA (Discount App) платформаси орқали кичик ва ўрта бизнес субъектлари рақобатбардошлигини ошириш имкониятига эга бўлади. Ҳамкор сифатида қўшилиш учун рўйхатдан ўтиш ва таклифларни жойлаштиришнинг ўзи етарли.
Сайт: discountapp.uz
Instagram: @discountapp.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ