• 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 023 сўм
    -37.58
  • 14 026 сўм
    -130.67
  • 145 сўм
    -2.22
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 14:14

Собиқ “Тоштурма” ҳудуди бўйича Тошкент шаҳар ҳокимига сўров юборилди

Сенатнинг Қўмита раисининг ўринбосари пойтахт ҳокимидан мазкур ҳудудда инфратузилмани яратиш ишлари кечикиш сабабларига оид тушунтириш беришни сўради.

247
0
Google Earth

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартда 220-ф-сонли фармойиши қабул қилинган

Мазкур фармойишга асосан Юнусобод тумани Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси бино-иншоотлари ва унга тегишли ҳудуд Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказилган.

Мазкур ҳудудда барча зарур инфратузилмага эга замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юклатилган.

Бироқ орадан анча вақт ўтганига қарамай, фармойишда белгиланган вазифалар ижроси ҳанузгача тўлиқ таъминланмаган.

Ҳозирда ушбу ер майдонлари қаровсиз ҳолатда қолаётгани, айрим қурилиш компаниялари томонидан эса ҳудуддан хусусий манфаатларда фойдаланишга бўлган уринишлар кузатилаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари Сайёра Абдикаримова томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовга сенатор сўрови юборилди.

Сенатор Тошкент шаҳар ҳокимидан мазкур ҳудуднинг ҳозирги ҳолати, фармойишда белгиланган вазифалар бажарилиши кечиккани сабаблари ҳамда тегишли ер майдонини ободонлаштириш ва замонавий хиёбон барпо этиш бўйича кўрилган амалий чоралар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўраган.

247
0

Изоҳ