• 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 200 сўм
    -19.37
  • 14 329 сўм
    -50.85
  • 146 сўм
    0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:53

Тошкент вилоятида болаларни оммавий заҳарланиши иши бўйича 7 киши қўлга олинди

Улар орасида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонанинг 3 нафар ходими ва аутсорсинг компанияларининг мансабдор шахслари бор.

211
0
UzNews.uz

Тошкент вилоятидаги бир неча боғчаларнинг юзлаб тарбияланувчилари оммавий заҳарлангани ортидан 7 киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда UzNews.uz манбаси.

Уларнинг уч нафари маҳсулот ишлаб чиқарувчи компания вакиллари, қолганлари аутсорсинг фирмаларининг масъул шахслари.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент вилоятидаги шифохоналарда 694 нафар бола даволанишни давом эттирмоқда.

Умуман олганда, оммавий заҳарланишдан кейин тиббий кўрикдан ўтган 1922 нафар бола, шу жумладан касалланганлар билан алоқада бўлган болалар ҳам қамраб олинган. Улардан 959 нафари клиник белгилар аниқланмагани сабабли уйига жавоб берилган. Сўнгги икки кун ичида яна 269 нафар бола касалхонадан чиқарилди.

27 сентябрь куни яна 421 нафар боланинг саломатлиги яхшиланиши ҳисобига уйига жавоб бериш режалаштирилган.

Стационарларда даволанаётган 694 нафар боладан 13 нафарининг аҳволи ўртача оғир.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

211
0

Изоҳ