• 12 257 сўм
    -92.74
  • 14 434 сўм
    -90.68
  • 147 сўм
    -1.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 257 сўм
    -92.74
  • 14 434 сўм
    -90.68
  • 147 сўм
    -1.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:19

Инсон ички аъзолари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Тошкент ҳамда Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар шахсдан иборат гуруҳ қўлга олинди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали аъзолар трансплантациясига муҳтож бўлган фуқаролар ва уларни пул эвазига сотишга тайёр шахсларни топиб келган.

274
0
ИИВ

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент, Фарғона, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар фуқародан иборат жиноий гуруҳ ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб ва соғлом фуқароларни мўмай пул эвазига ўз органини сотишга қизиқтириб, чет элдаги танишлари ёрдамида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали уларни гўёки қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатларнинг биридаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини амалга оширишган.

Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.

Ўз навбатида, беморлардан олинган катта миқдордаги пул маблағларининг маълум бир қисми операция учун хусусий клиникага ҳамда донорларга берилган, қолгани эса ўзаро тақсимланган.

Шунингдек, жарроҳлик амалиётидан кейин соғлиқларида ижобий ўзгариш бўлмаган беморларга оғриқни қолдириш мақсадида жиноий гуруҳ томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари қиммат нархларда сотилган.

Уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1331 (инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш ҳамда трансплантация қилиш шартларини ва (ёки) тартибини бузиш), 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 246 (контрабанда) ва 273 (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) -моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Ҳозирда жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.

"Ҳурматли фуқаролар агарда сиз бундай масалаларда ушбу жиноий гуруҳдан ёки бошқа шахслардан жабр кўрган бўлсангиз энг яқин ички ишлар органларига ёки 102 рақами орқали хабар беришингиз сўралади", - дейилади хабарда.

274
0

Изоҳ