4-14 сентябрь кунлари Ливерпулда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада икки жамоа - эркаклар ва аёллар ўртасида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этди.
Турнир якунига кўра, улар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, эркаклар ўртасида 6 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ етакчига айланди.
Олтин медаллар:
- 60 кг - Абдумалик Халоков;- 65 кг - Асадхўжа Мўйдинхўжаев;- 75 кг - Фазлиддин Эркинбоев;- 80 кг - Жавоҳир Умматалиев;- 85 кг - Акмалжон Исроилов;- 90 кг - Тўрабек Ҳабибуллаев.
Кумуш медаллар:
- 65 кг - Навбаҳор Ҳамидова;- 90 кг дан юқори - Жаҳонгир Зокиров.
Бронза медаллари:
- 48 кг - Сабина Бобоқулова;- 51 кг - Феруза Казакова;- 70 кг - Азиза Зокирова.
Uz
Спорт
15 сентябр 10:18
Ўзбекистонлик олти нафар спортчи бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 11 та медални қўлга киритиб, эркаклар ўртасида етакчи ва умумжамоа ҳисобида кумуш медаль соҳибига айланди.

Оммабоп янгиликлар
Яна кўриш-
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги сўнгги ҳарбий тажовузни қораладиСиёсат 16 сентябр 14:12
-
-
-
Изоҳ