• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 14:12

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги сўнгги ҳарбий тажовузни қоралади

Мамлакат ўз позициясини яна бир бор тасдиқлади: можаролар тинч йўл билан ҳал қилиниши керак, Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва зўравонликни тўхтатиш учун шошилинч чоралар кўриш зарур.

230
0
ТИВ

Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган фавқулодда араб-ислом саммитида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Баёнотда президент Ўзбекистоннинг қардош Қатар халқи ва барча мусулмон давлатлари билан бирдамлиги қатъий эканини билдириб, Яқин Шарқдаги тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган охирги ҳарбий тажовузни кескин қоралади.

Ўзбекистон ўзининг аниқ позициясини яна бир бор тасдиқлади:

• барча можаролар тинч йўл ва дипломатия ёрдамида ҳал қилиниши керак;

• халқаро ҳамжамият зўравонликни тўхтатиш ва унинг янада авж олишига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриши керак;

• Фаластин халқининг БМТ резолюцияларига мувофиқ мустақил давлат барпо этишга бўлган қонуний ҳуқуқини ҳурмат қилиш зарур;

• Ўзбекистон жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, бу мамлакатда бир гуруҳ Фаластин фуқароларини қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш орқали аллақачон кўрсатилган.

Қайд этилишича, ушбу саммит минтақада мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бирдамликни намойиш этиш ва самарали қўшма ечимларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

230
0

Изоҳ