Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 00:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 2008 йилда туғилган Б.Ж. (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) давлат рақам белгиларисиз Spark русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилган ва ҳаракатни ўнга ўзгартирган.
Шу вақта ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳат олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ