• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Хориж Кеча, 10:55

АҚШда Трампнинг тарафдори отиб ўлдирилди

У Юта университетида нутқ сўзлаётганида отиб ташланди ва бироз вақт ўтгач шифохонада вафот этди.

213
0
Видеодан кадр

АҚШда радикал фаол Чарли Кирк Юта университетида нутқ сўзлаётганида отиб ташланди. Бироз вақт ўтгач, у шифохонада вафот этди, дея тасдиқлади АҚШ президенти Дональд Трамп.

Кирк таниқли подкастер ва Turning Point USA (TPUSA) ижрочи директори ҳисобланади. У Трамп сиёсатини қўллаб-қувватлаши билан танилган, унинг ташкилоти талабалар орасида консерватив қарашларни тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Кирк вакилининг сўзларига кўра, у ўқотар қуролдан яраланган. Тадбирдан эълон қилинган видеода оқ йиғма чодир остидан оломонга мурожаат қилаётган Киркка ўқ узилгани, эркак бўйнидан яралангани акс этган.

Кирк нутқ сўзлаган университет баёнотида айтилишича, отишма кундуз соат 12:20 атрофида содир бўлган. "Кампус кун охиригача ёпиқ, полиция гумонланувчини қўлга олди," - деди университет вакиллари. Бироқ кейинроқ улар ўқ узган шахс қўлга олингани ҳақидаги маълумотни рад этишди. Дастлаб қўлга олинган эркак қўйиб юборилган.

Киркни қўллаб-қувватловчи баёнотларни бир қанча нуфузли республикачилар, жумладан, мудофаа вазири Пит Хегсет, вице-президент Жей Ди Венс, шунингдек, президент Доналд Трампнинг ўзи берди.

213
0

Изоҳ