• 12 482 сўм
    69.4
  • 14 541 сўм
    154.08
  • 155 сўм
    0.95
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 482 сўм
    69.4
  • 14 541 сўм
    154.08
  • 155 сўм
    0.95
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 26 август 15:09

Эндиликда ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз кириши мумкин бўлади

Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

189
0
prezident.uz

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. 

Умуман, ташриф доирасида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, жумладан:

- Экстрадиция тўғрисида битим;

- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;

- Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;

- Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;

- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;

- Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;

- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;

- дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;

- Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

189
0

Изоҳ