Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё филиалида жарроҳлик амалиёти - кесарча кесиш муваффақиятли ўтказилди.
Боёвут тумани Бунёдкор маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган аёл уч нафар фарзанд - икки ўғил ва бир қизни дунёга келтирди.
Янги туғилган чақалоқларнинг вазни: биринчи ўғил бола - 1 кг 920 г, иккинчи ўғил бола - 2 кг 710 г, қиз бола - 2 кг 830 г.
Она ва чақалоқларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, улар шифокорлар назорати остида.
Изоҳ