• 12 414 сўм
    -52.65
  • 14 468 сўм
    -48.9
  • 155 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 414 сўм
    -52.65
  • 14 468 сўм
    -48.9
  • 155 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Кеча, 13:03

Ўзбекистон МОҚ ва ЎФА раҳбарияти "Манчестер Сити" клубига ташриф буюришди

Учрашувда ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш, тизимда инновацион ёндашувлар, замонавий академия ташкил этиш, клуб инфратузилмасини яхшилаш ва халқаро тажрибани жорий этиш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди.

218
0
Ўзбекистон МОҚ

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Англиянинг Манчестер шаҳрида хизмат сафарида бўлди. Ташриф доирасида "City Football Group" холдинг компанияси ва "Манчестер Сити" клуби билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

"Сафар давомида ўзбекистонлик расмийлар холдинг Бош операцион директори Руль де Фриц, Бошқарув директори Денни Уилсон, футбол бизнеси бўйича бош директори Клайв Ривз ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича бошқарувчилар билан истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқишди. Асосий эътибор ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқишга қаратилди. Хусусан, тизимда инновацион ёндашувлар, замонавий академия ташкил этиш, клуб инфратузилмасини яхшилаш ва халқаро тажрибани жорий этиш каби муҳим йўналишлар муҳокама қилинди," - дейилади хабарда.

Ўз навбатида компания вакиллари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўл олгани Ўзбекистонда футбол ривожи юқори даражага чиқаётганидан далолат беришини, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансферидан кейин ўзбек футболига қизиқиш ортганини таъкидлашди.

Шунингдек, ўзбек клубларидан бирини "City Football Group" тизимига интеграция қилиш музокараларнинг асосий мавзуларидан бўлди. Ташриф давомида расмийлар "Манчестер сити" клубининг академияси ва жамоа тизими билан яқиндан танишиши кўзда тутилган.

218
0

Изоҳ