Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Spark ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермаётгани акс этган видео тарқалди. Тез ёрдам ҳайдовчиси бир неча бор автомашина рақамини такрорлаб, йўл беришини сўраган, аммо Spark ҳайдовчиси ишора ва огоҳлантиришларни эътиборсиз қолдирган. Натижада, тез ёрдам ҳаракатни давом эттириш учун қарши йўлга чиқишга мажбур бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳайдовчи шахсини аниқлаб, у билан тушунтириш ишларини олиб борди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу моддада 5 БҲМ (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.
Ҳайдовчиларга эслатиб ўтилди: сирена ва кўк ёки қизил, шунингдек, кўк ва қизил чироқлар ёқилган ҳолда яқинлашиб келаётган тез ёрдам ҳамда бошқа махсус хизмат автомашиналарига йўл бериш шарт.
Изоҳ