Жорий йилнинг 13 август куни, жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида Х.Х.га оид суд иши кўриб чиқилди.
Судланувчи Х.Х. шу йилнинг 29 июнь куни "Тошкент-Нижний Новгород" йўналишидаги авиарейс орқали Россиянинг Нижний-Новгород шаҳрига мавсумий ишлаш мақсадида бориб, у ердан Ростов на Дону вилояти орқали Украинанинг Донецк вилоятига ўтиб, Донецк вилоятида бўлиши давомида моддий манфаат кўзлаб "Россия-Украина" урушида Россия тарафини олиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этиш бўйича жиноий режа тузган.
2024 йил 8 июль куни Украинанинг Донецк вилоятида Россия Мудофаа вазирлиги билан бир йил давомида ҳар ойда 210 000 рубль миқдорида ойлик маош олиш эвазига муддатли ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида шартнома имзолаб, "Россия-Украина" ўртасидаги жанговар ҳаракатларда Россия тарафини олиб иштирок этиш учун ёлланган.
Судланувчи Х.Х. ЖКнинг 154-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойига бориши ва уйига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтидан ташқари яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ