Таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025/2026-ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланди.
Унга кўра:
— академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;
— олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ҳамда “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади.
Ҳафталик доирасида:
— талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модуль тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш;
— талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.
Изоҳ