• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 21 август 15:55

Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси тайинланди

Янги тайинланган элчи ушбу мамлакат Валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди.

259
0
IKR/Roland Korner

Ўзбекистоннинг Лихтенштейн Князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Дилшод Ахатов ушбу мамлакат Валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Лихтенштейн Валиаҳд шаҳзодаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ва икки давлат ўртасидаги кузатилаётган ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.

У тарихда илк бор мазкур мамлакатда Ўзбекистон элчисининг тайинланганини алоҳида эътироф этди.

Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадуцнинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.

Учрашув якунида шаҳзода Алоиз Ўзбекистон Президентига эзгу-тилаклари ва самимий саломларини йўллади ҳамда мамлакатимиз халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси сифатида Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Бугунги кунга қадар Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Швейцария ва Чехиядаги ўриндошлик асосида элчиси ҳам ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Лихтенштейн Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабине Монауни билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида икки мамлакатнинг БМТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги конструктив мулоқоти юксак баҳоланди.

259
0

Изоҳ