• 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 097 сўм
    -31.13
  • 14 234 сўм
    -70.59
  • 161 сўм
    1.49
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 20 август 2025

Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона яратилади

Майнинг зонасида «яшил энергия»дан ҳам фойдаланилади ва электр энергияси учун алоҳида тарифлар қўлланилади.

568
0
Shutterstock

Шавкат Мирзиёев тасдиқлаган Қорақалпоғистонни жадал ривожлантириш дастури доирасида республикада майнинг учун махсус зона ташкил этилади. У ерда «яшил энергия»дан ҳам фойдаланиш имконияти яратилади ҳамда электр энергияси учун алоҳида тарифлар жорий этилади.

Вазифалар Агентликнинг истиқболли лойиҳалар бўйича идораси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига юклатилди. Улар жорий йил сентябрга қадар президент қарори лойиҳасини тайёрлаши лозим.

Ташкил этиладиган майнинг зонаси:

  • махсуслашган майнинг инфратузилмасига эга бўлади; 
  • қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқарилган энергиядан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади;
  • ягона энергия тизимига уланиб, электр энергиясини махсус тарифлар асосида ишлатади.

Президент лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда жорий йил ноябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритишни топширди.

568
0

Изоҳ