• 12 725 сўм
    32.74
  • 14 508 сўм
    -3.29
  • 159 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 725 сўм
    32.74
  • 14 508 сўм
    -3.29
  • 159 сўм
    0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:29

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган нархларда гўшт сотилиши бошланди

Чорсу, Юнусобод, Фарҳод, Авиасозлар ва Қўйлиқ деҳқон бозорларида мол ва қўй гўштлари арзонлаштирилди.

178
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Пойтахтнинг бешта йирик бозорида гўшт нархи аллақачон пасайган:

— Чорсу;
— Юнусобод;
— Фарҳод;
— Авиасозлар;
— Қўйлиқ.

“Авиасозлар”, “Фарҳод”, “Эски Жўва”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” озиқ-овқат бозорларида илгари 624 та гўшт маҳсулотлари савдо расталари фаолият кўрсатган. 3-август куни қўшимча равишда яна 84 та раста (+13,5%) ташкил этилди. Натижада савдо нуқталарининг умумий сони 708 тага етди.

3 август ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри бозорларига 78,9 тонна гўшт етказиб берилган. Шундан 21,8 тоннаси (умумий ҳажмнинг 27,6 %) савдо расталарига жойлаштирилган қўшимча ҳажмни ташкил этди.

Тақсимот қуйидагича:

— “Авиасозлар” – 3,1 тонна (14,2%);
— “Фарҳод” – 5,6 тонна (25,7%);
— “Эски Жува” – 6,0 тонна (27,5%);
— “Юнусобод” – 3,2 тонна (14,7%);
— “Қўйлиқ” – 4,0 тонна (18,3%).

Ушбу расталарда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда:

— мол гўшти (маҳаллий) – 85 000 сўм;
— мол гўшти (беларус) – 70 000 сўм;
— қўй гўшти (маҳаллий) – 90 000 сўм;
— музлатилган гўшт – 65 000 сўм.

178
0

Изоҳ