• 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 594 сўм
    90.78
  • 14 698 сўм
    213.48
  • 158 сўм
    2.55
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 5 август 16:25

Ўзбекистон БМТ Бош котибининг тинчлик ва барқарорлик борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

170
0
president.uz

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференсияси доирасида Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда глобал ва минтақавий тараққиёт масалалари, жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг бўлажак 80-юбилей сессиясини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Шу маънода, Ўзбекистон етакчиси Бош котибнинг халқаро тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, БМТ ва унинг асосий институтларини замонавий воқеликка мослаштириш мақсадида ислоҳ қилиш борасидаги ташаббусларини қатъий қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги бир неча йилда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолютсияси қабул қилинди.

Жорий йилда Ташкилотнинг асосий тузилмалари ва институтлари, жумладан, БМТ-Хабитат ва ЮНИСЕФ раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрди, Тошкентда "БМТ-Аёллар" тузилмасининг ваколатхонаси очилди.

Давлат хизмати масалалари бўйича форум биргаликда ўтказилди. Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессиясини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари глобал индекси бўйича энг илғор бешта мамлакат қаторига кирди. БРМга эришиш нуқтайи назаридан БМТ билан ҳамкорлик бўйича янги беш йиллик дастур имзоланиши кутилмоқда.

Марказий Осиёда интегратсияни чуқурлаштириш, Афғонистонни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма дастур ва лойиҳаларни кенгайтиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

170
0

Изоҳ