Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Унинг “Ўзбекистон”, “Менинг Ўзбекистоним”, “Ассалом Ўзбекистон” каби куйлари нафақат телевидение орқали, балки расмий тантаналар, байрам саҳналари ва халқ орасида ҳам тинмай янграб келган.
У кўп йиллар давомида санъатнинг эстрада ва бастакорлик соҳасида фаолият юритди ҳамда ушбу санъатни ривожлантиришда фидокорона хизмат қилди.
Изоҳ