• 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 514 сўм
    -67.39
  • 14 600 сўм
    -164.18
  • 156 сўм
    -1.93
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 11:09

Тошкентда 6 та метро бекати режали ишлар учун ёпилади

Станцияларда режали ишлар 2 августдан бошланади. Йўловчилар учун бепул автобуслар ташкил этилади.

259
0
Яндекс

Режали профилактика ишларини амалга ошириш мақсадида 2 августдан бошлаб 6 та "Технопарк-Янгиобод" бекатидан иборат метро йўналишида поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, режалаштирилган ишлар ер усти эстакадалари ва станцияларида амалга оширилади. Улар метро поездлари ва йўловчилар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, маълум бир фойдаланиш муддатидан кейин сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Технопарк - Қипчоқ - Технопарк" метро бекатлари оралиғида катта сиғимли автобуслар (метробуслар) нинг бепул қатнови йўлга қўйилади. Автобуслар соат 05:00 дан 23:00 гача ҳаракатланади.

259
0

Изоҳ