• 12 704 сўм
    100.5
  • 14 871 сўм
    194.53
  • 162 сўм
    1.49
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 704 сўм
    100.5
  • 14 871 сўм
    194.53
  • 162 сўм
    1.49
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 10:05

Олтмишвой ва Етмишойлар, 50 ёшдан кейин оила қурганлар: никоҳ ва туғилиш маълумотлари эълон қилинди

Адлия вазирлиги 2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйлаб никоҳлар ва туғилишлар ҳақида маълумотларни тақдим қилди.

243
0
UzNews.uz

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бўйлаб жами 95 270 та никоҳ қайд этилди. Никоҳга киришишда ўртача ёш 24 ёш этиб белгиланган. Никоҳдан кейин 34 297 нафар аёл турмуш ўртоғининг фамилиясига ўтган.

Никоҳларнинг катта қисми — 76 324 таси 30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида тузилган бўлиб, Самарқанд вилояти бу борада етакчи ҳисобланади. Шу билан бирга, 50 ёшдан юқори шахслар ўртасида 669 та никоҳ қайд этилган (уларнинг 14,7 фоизи Тошкент шаҳрида).

Маълумотга кўра, биринчи марта туққан аёлларнинг ўртача ёши — 23 ёш. Шунингдек, 2025 йилнинг 1-чорагида:

— 50 ёшдан кейин оталик қилганлар сони — 1 394 нафар;
— 60 ёшдан кейин — 257 нафар;
— 70 ёшдан кейин — 17 нафар.

Аёллар орасида эса 50 ёшдан кейин туққанлар сони — 8 нафарни ташкил қилган.

Мазкур даврда эгизаклар туғилиши сони 10 317 та бўлиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (1 253) ва Фарғона (1 222) вилоятларида қайд этилган.

Ҳудудлар бўйича туғилишлар сони:

— Самарқанд – 48 769 та;
— Фарғона – 45 508 та;
— Қашқадарё – 44 257 та.

Энг кам туғилиш эса Сирдарё (10 023 та), Навоий (11 434 та) ва Жиззах (17 708 та) вилоятларида рўй берган.

243
0

Изоҳ