• 12 763 сўм
    58.51
  • 14 978 сўм
    106.78
  • 163 сўм
    0.23
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 763 сўм
    58.51
  • 14 978 сўм
    106.78
  • 163 сўм
    0.23
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 23 июл 11:32

Тошкент вилоятида HOWO юк машинаси йўл четида турган ЙПХ машинасини бориб урди — видео

ЙПХ ходимлари содир бўлган бошқа бир ЙТҲни расмийлаштириш учун бориб, хизмат автомобилини йўл четига қўйган. Йўлда кетаётган юк машинаси хизмат машинасига бориб урилган.

315
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 23 июл куни соат тахминан 05:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 39-километрида 1969 ва 1992 йилларда туғилган ҳайдовчилар бошқарувидаги Gentra ва Cobalt иштирокида инсонлар жароҳат олишига сабаб бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга Lacetti хизмат автомобилида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб боришган ва йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш ва ушбу жойда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патруль автомобилини маёқчаларини ёқган ҳолда қатнов қисмининг ўнг бўлагига жойлаштиришган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Р,А "HOWO" русумли юк автомобилини "Тошкент-Олмалиқ" йўналишида бошқариб келиб, тажрибасизлиги ҳамда эътиборсизлиги натижасида Lacetti патруль автомобилини ён қисмига бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ҳолатда ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган.

Иккала йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

315
0

Изоҳ