Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва кейинги кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +40...+43 даража атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +44...+45 даражагача бўлган жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳам иссиқнинг сезиларди даражада пасайиши кутилмайди. Ҳарорат асосан кундуз кунлари +38...+41 даража атрофида, жанубнинг баъзи жойларида +42...+43 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат асосан кечалари +23...+28 даража бўлади.
Ушбу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади. Ҳарорат асосан кечалари +23...+26 даража, кундуз кунлари +21...+23 июлда +40...+42 даража, 24-25 июлда +38...+40 даража бўлади.
Изоҳ