Бугун Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, бугун, 20 июль куни соат 12:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб борган ва соат 12:53 да ёнғин ўчирилган. Воқеа содир бўлган жойда 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарлангани аниқланди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ