Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёл видеомурожаат қилиб, унинг ўғли бир эркак томонидан пичоқлаб ўлдирилганини маълум қилган.
Унинг айтишича, улар оилавий Шўрчи туманидаги марказий деҳқон бозорида савдо-сотиқ билан шуғулланган. Уларга қўшни бўлган ошхона эгаси ва унинг оиласи томонидан эркак пичоқланиб ўлдирилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ