• 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 13:29

Ўзбекистонлик снайперлар Хитойда ўтказилган халқаро мусобақада биринчи ўринни эгаллашди

Миллий гвардия жамоаси мураккаб машқларда рекорд натижа кўрсатиб, "Тезкор техник-тактик тайёргарлик" йўналишида Кубокни қўлга киритди.

312
0
Миллий гвардия

Жорий йилнинг 12-20 июль кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида "Ўткир тиғ-2025" халқаро снайперлар мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий гвардияси жамоаси иккита машқда рекорд натижа кўрсатиб, биринчи ўринни эгаллади:

Комплекс отишма: 7 та ўт очиш позициясидан 1200 метргача бўлган масофада турли масофада жойлашган 24 та нишонни йўқ қилиш;

• шаҳар шароитида баландликдан отиш: 100 дан 650 метргача бўлган масофада 6 та нишонни уриш.

Шунингдек, яккакураш, экстремал мерганлик каби бошқа йўналишларда ҳам жамоа вакиллари совринли ўринларни қўлга киритди.

Мусобақа якунида маҳаллий мерганлар 8 та медаль, 10 та диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, энг мураккаб йўналишларда ғолибликни қўлга киритган жамоа сифатида тезкор техник ва тактик тайёргарлик йўналишида мусобақа кубоги соҳибига айланди.

312
0

Изоҳ