• 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 09:01

Тошкентда омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород сизиб чиқди

Ушбу ҳолат Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан бартараф этилди.

251
0
Видеодан кадр

Бугун, 21 июль куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Узумбоғ кўчасида ҳавога перекис водород сизиб чиққани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ изоҳ берди.

Хабарга асосан, воқеа содир бўлган жойга Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари етиб борган.

Бирламчи маълумотларга кўра омборхонада жойлашган сиғимдан перекис водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган.

Вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда иш олиб борган.

Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан ушбу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

251
0

Изоҳ