2025 йил 17 июль куни соат 19:00 ларда ҳуқуқбузар З.Т. Тошкент шаҳар Сирғали тумани Хонобод кўчаси 5-уйда жойлашган РШТЁИМ Тошкент вилоят филиалида бемор С.А. хонасига кўрикдан ўтказиш мақсадида кириб, кўкракларидан ушлаб, ўпиб, жинсий аъзосини қўллари билан ушлаб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилганлиги сабабли, С.А. ИИОга мурожаат қилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганлигини, С.А.дан ҳамда онасидан узр сўраганлигини баён қилиб, кўрсатув берган.
Суд қарори билан ҳуқуқбузар МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ