• 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал Кеча, 15:41

Тошкент вилоятида икки нафар шахс табиатга қарийб 17 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланди

Улар Сирдарё дарёси ўзанидан юк автомобили ҳамда махсус юкловчи транспорт воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини ортиб, олиб чиқиб кетган.

303
0
Экология вазирлиги

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Бекобод туманида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Рейд давомида ҳуқуқбузарлар Ф.Т. ва У.Қ. томонидан Бекобод тумани "Ачамайли" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанидан юк автомобили ҳамда махсус юкловчи транспорт воситаси ёрдамида ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси ортиб, олиб чиқиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бу билан улар томонидан "Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг тегишли бандига асосан ҳисобланганда табиатга 16 миллиард 912 миллион 862 минг 600 юз сўм зарар етказилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди. Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

303
0

Изоҳ