Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Олмазор туманида жойлашган "Жажжи Ниҳоллар" номли Нодавлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. UzNews.uz мазкур суд ҳукми билан танишди.
Аниқланишича, тарбиячилар ожиз аҳволда бўлган вояга етмаган 2022 йилда туғилган А.З. га шафқатсизларча муносабатда бўлиб, болакай тушлик бериш вақтида овқатланишни хоҳламаганлиги сабабли, ҳеч қандай сабабларсиз қўллари билан уни бошига урган.
Шунингдек, А.З. ни тушлик вақтида ухламаганлигини важ қилиб, уни қўрқитиб ухлатиш мақсадида, ўта шафқатсизларча муносабатда бўлиб, бир неча маротаба кўтариб ерга улоқтириб, оғзига чойшабни тиқиб қийнаб, бўйнидан бўғиб, ерга ётган жойида гавдасининг орқа қисмига бир неча маротаба оёқлари билан тепиб, юз қисмига бир неча маротаба қўллари билан уриб, гавда қисмидан ушлаб кўтариб, хона ойнасидан танасини чиқариб, уни ойнадан улоқтириб юбориш билан қўрқитиб, силтаб, сўнгра уни ерга зарб билан икки маротаба улоқтириб юбориб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Оқибатда вояга етмаган А.З. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Олмазор тумани судида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, тарбиячи А.Л. ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга нисбатан 6 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, Г.В. ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а,в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ