• 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Реклама 7 июл 12:00

HUAWEI Ўзбекистон аҳолиси учун флагман янгиликларини тақдим этди

Ўзбекистон бозорида бир вақтнинг ўзида иккита янги модел пайдо бўлди — ноодатий уч карра букиладиган HUAWEI Mate XT ва классик флагман HUAWEI Mate 70 Pro.

327
0

HUAWEI Mate XT: Келажак флагмани — аллақачон қўлингизда

Технология ва санъат уйғунлашганда, HUAWEI Mate XT каби қурилмалар дунёга келади — бу Хитой техногиганти томонидан яратилган янги флагман бўлиб, смартфон ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартиради. Бу шунчаки навбатдаги қадам эмас — бу мобил технологиялар соҳасидаги ҳақиқий сакраш бўлиб, инновациялар ҳайратлантирибгина қолмай, балки ажралмас воситага айланади.

Янги авлод эгилувчан экрани

Биринчи эътиборни тортадиган жиҳат — бу ноёб эгилувчан экран бўлиб, у смартфонни тўлиқ планшетга айлантиради. Букланг — ва сизда 6.5 дюймли экранли замонавий, ултра юпқа смартфон. Очинг — ва экран 8 дюймгача кенгаяди! Бу — ҳужжатлар билан ишлаш ёки медиа-контентдан баҳраманд бўлиш учун идеал, чўнтагингиздаги ҳақиқий кинотеатр.

OLED технологиясига эга экран ёрқинлиги ва рангларни аниқ етказиб бериш хусусияти билан ҳар қандай тасвирни санъат асарига айлантиради. Такомиллашган бурилувчи механизм эса ўтишни силлиқ ва ишончли қилади.

Муросасиз қувват

HUAWEI Mate XT ичида бозордаги энг кучли чипларидан бири — янги авлод сунъий интеллект билан ишловчи Kirin X2 Fusion процессори жойлашган. У қурилмани чаққон, фойдаланувчи одатларига мослаша оладиган қилиб бошқаради.

Бунга 16 ГБгача оператив хотира ва 1 ТБгача ички хотирани қўшинг — ва сиз ҳақиқий портатив суперкомпютерни қўлга киритасиз. Буларнинг барчаси — ҳаддан ташқари қизиб кетмасдан ва энергияни тежалган ҳолда ишлайди.

Алоҳида эътибор камера имкониятларига қаратилган. HUAWEI XMAGE технологиясига асосланган камера — йирик матрица, ўзгарувчан диафрагма, ултра кенг ва перископ линзалари билан ҳар қандай шароитда ёрқин ва тиниқ суратлар олиш имконини беради.

HUAWEI Mate 70 Pro: янги авлод флагмани

Агар сиз классик форматни афзал кўрсангиз ва смартфондан максимал унумдорликни кутаётган бўлсангиз, HUAWEI сизга Мате 70 Pro моделини таклиф қилади. У 6.9 дюймли LTPO OLED экран билан жиҳозланган бўлиб, янгиланиш тезлиги 120 Гтсгача, ёрқинлиги эса 2500 нитгача етади — бу эса ҳатто қуёш нурида ҳам қулай фойдаланишни таъминлайди.

Моделда энг янги Кирин 9020 процессори, 12 ГБ оператив хотира ва 1 ТБгача ички хотира мавжуд. 5500 мА·соат сиғимли батарея эса симли (100 Вт) ва симсиз (80 Вт) ултра тез қувватлашни қўллаб-қувватлайди.

Экранга бошқа киши қараётганини аниқласа, билдиришномалар автоматик яширилади. Уларни ақлли соатлар ёки бошқа қурилмаларда реал вақт режимида кўришингиз мумкин.

HUAWEI Mate 70 Pro — ишбилармонлар, тадбиркорлар ва замонавий технологияларни қадрловчилар учун идеал танлов. Бу ишончли ва замонавий ечим — нафақат сиз, балки бутун оилангиз учун.

Қаердан харид қилиш мумкин?

 Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси 28/14 даги расмий Huawei BRAND SHOP

Батафсил маълумот:

Telegram: t.me/HuaweiMobileUz;
Instagram: @huaweimobileuz.

Реклама ҳуқуқлари асосида

327
0

Изоҳ