• 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 4 июл 09:10

Андижонда профилактика инспекторини ўлдирган эркак қўлга олинди — видео

У қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган.

396
0
Видеодан кадр

2025 йил 1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласида ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдувалиев Абдурасул Қахарович хизмат бурчини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олиши натижасида вафот этгани ҳақида бергандик

ИИВ хабарига кўра, гумонланувчи Ю.Х. жорий йилнинг 4 июль куни соат тахминан 06:30 ларда Хўжаобод туманида жойлашган “Юксалиш” маҳалласи “Сўқолоқ“ қабристонидаги маккапоя ичида яшириниб ётганлиги аниқланган, қўлга олиш жараёнида у ўзининг қорин қисмига пичоқ билан жароҳат етказган ҳамда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

396
0

Изоҳ