Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу йилда, сўнгги йилларда тез-тез қайд этилганидек, июль ойи ўртача йиллик қийматлардан 1-2 даражага илиқроқ бўлиши кутилмоқда.
Июль ой ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан бошланади. 2 июль куни республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 3-5 июль кунлари ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади.
5 июль куни республиканинг ғарбий ярими бўйича, 5 июлда барча ҳудудлар бўйича ҳарорат 4-6 даражага пасаяди. Бироқ, июль ойида салқин ҳавони кутмаслик керак.
Ой охиригача ҳарорат асосан 36-39 даража, айрим энг иссиқ кунларда эса 40-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача бўлиши кутилмоқда. Июль ойида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам.
Изоҳ