• 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Реклама 1 июл 16:00

China Daily Ўзбекистон Миллий Банкининг мамлакат ривожи ва халқаро ҳамкорликдаги роли

Яқинда Хитойнинг энг йирик ва нуфузли газеталаридан бири — China Daily Ўзмиллийбанкнинг Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги роли ва Тошкент ҳамда Пекин ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдаги муҳим иштирокига бағишланган мақола эълон қилди.

208
0

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки нафақат мамлакатда, балки дунёда ҳам катта диққатни жалб қилмоқда. 

Нуфузли халқаро нашр Миллий банкининг ишончли ва стратегик йўналтирилган молиявий муассаса сифатида нуфузининг ошиб бораётганини эътироф этади. Мақолада банк фаолиятининг асосий йўналишлари батафсил ёритилган, шунингдек, унинг халқаринвестицияия лойиҳаларида, жумладан “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасидаги катта геоиқтисодий стратегияда фаол иштирок этиши таъкидланган. Бу стратегия Осиё, Европа ва Африка давлатлари ўртасида инфратузилма ва савдо йўлларини ривожлантиришга қаратилган.

Бундан ташқари, China Daily нашри экспортга йўналтирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашга, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга бағишланган банк дастурларининг самарадорлигига эътибор қаратган. Халқаро молиявий нотинчлик шароитида ҳам Миллий банкнинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги, иқтисодий муҳит ўзгаришларига тез ва самарали мослашиш қобилияти алоҳида қайд этилган.

Мақолада Миллий банк нафақат молиявий ташкилот сифатида, балки Ўзбекистоннинг очиқли модернизациясия ва халқаро интеграцияга йўналган янги иқтисодий курсининг муҳим рамзи сифатида кўрсатади. China Daily Ўзбек ва Хитой компаниялари ўртасида банк кўмагида амалга оширилаётган муваффақиятли ҳамкорлик мисолларига ишора қилиб, ана шундай тажрибалар давлатлараро алоқаларни мустаҳкамлаш учун барқарор платформа яратаётганини таъкидлайди.

Бундай нуфузли халқаро нашрдаги мақола Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг муваффақиятли фаолиятини тан олиниши билан бирга, хорижий инвесторлар ва ҳамкорлар учун муҳим сигнал ҳисобланади: Ўзбекистон—барқарор, ишончли ва истиқболли мамлакат сифатида узоқ муддатли ҳамкор бўла оладиган давлатдир.

Батафсил ушбу ҳаволада

Реклама ҳуқуқлари асосида


208
0

Изоҳ