Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Б. ва бошқалар фуқаро М.Х.га Оқолтин туманидаги "Сардоба" ЙПХ маскани олдида 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 1 600 АҚШ долларини 10,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ