• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 12 июн 2025

Ҳиндистондаги ҳалокатга учраган самолёт талабалар ётоқхонасига қулагани маълум қилинди

Air India авиакомпанияси ҳодиса юзасидан дастлабки маълумотлари очиқлади. Самолёт қулаган ётоқхонадаги талабаларнинг кўпчилиги жароҳатланган, қурбонлар ҳам бўлиши мумкин.

1142
0
X

Air India авиакомпанияси бугун, 12 июнь куни қулаган Boeing 787-8 самолёти бўйича маълумот берди.

Авиакомпания берган маълумотга кўра, Аҳмадободдан Лондонга соат 13:38 да учган Boeing 787-8 самолёти бортида 242 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. Улардан 169 нафари Ҳиндистон, 53 нафари Буюк Британия, 1 нафари Канада ва 7 нафари Португалия фуқароларидир.

"Жароҳатланганлар энг яқин шифохоналарга етказилмоқда. Air India ушбу ҳодисани тергов қилаётган расмийларга тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда", - дейилади хабарда.

Аммо, авиакомпания ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар сони ҳақида маълумот бермаган.

Free Press Journal нашрининг хабар қилишича, самолёт BJ Medical College талабалар ётоқхонаси биносига қулаган. Ҳодиса натижасида, вафот этган талабалар бўлиши мумкин. Аммо, улар ҳақида аниқ маълумот ҳозирча берилмаган. 

"Аҳмедободда cамолёт ҳалокатга учрагани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ ҳайратда қолдирди. BJMC, Hostel& MBBS’нинг кўплаб талабалари ҳам жароҳатлангани ҳақидаги хабардан сўнг янгилик янада даҳшатли бўлди. Биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз ва ҳар қандай ёрдамга тайёрмиз", - дея хабар берилган Бутун Ҳиндистон Тиббиёт Ассоциацияси (FAIMA) X’даги расмий саҳифасида. 

1142
0

Изоҳ