• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 12 июн 02:00

Тошкентда 2 эркак танишини бўғиб, ўлдирди

Судланувчилар марҳумдан $14500 қарзи борлиги сабабли уни ўлдириш режасини тузган.

339
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, судланувчилар 1986 ва 1981 йилда туғилган. Жанжалга фуқаролар ўртасидаги қарз сабаб бўлган. Судланувчи жабрланувчидан қарз олиб, уни вақтида қайтариб бермайди. Оқибатда судланувчи таниши билан бирга жабрланувчини ўлдириш режасини тузади.

“Мен марҳумни умуман танимас эдим. Фақат ҳамкасбим билан уришганлиги учун ўртасига қўшилдим. Жабрланувчи шеригимдан “14 500 АҚШ доллари беришинг бор, бугун бергин”,- деб сўради. Кейин шеригим “2 кун муҳлат бер. Битта жойдан пул келиши билан қайтараман”,- деди. Сўнгра шеригим билан сўкишиб кетишди”,- дейди судланувчилардан бири.

Аниқланишича, фуқаролар марҳумни ўлдиргандан сўнг жасадни Matiz автомобилига ортишади. 1-судланувчи айбини яшириш учун марҳумни қаерда эканлигини билса-да, уни оиласига қўшилиб, биргаликда излайди. 2-судланувчи эса марҳумни машинада бир неча соат олиб юриб, уни хилват жойга ташлаб кетади.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи фуқаролар ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в”, “и”, “п” бандлари, 168-моддаси 4- қисми “а” банди, 169-моддаси 3 қисми “а” банди, 267-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Уларга нисбатан 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


339
0

Изоҳ