Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 5 июнь куни соат таҳминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани "Байтиш" МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда ҳайдовчи 1995 йилда туғилган К.Т “МАN TGS” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтида ҳайдовчига нисбатан ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган велосипедчи 2016 йилда туғилган Ю.Э.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, велосипедчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ