• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 5 июн 00:47

ЖЧ-2026 саралаш: БААга қарши ўйин олдидан Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи ва футбочлиси эртанги БААга қарши ўйин муҳим эканлигини, тарихий натижа қайд этиш учун ғалаба қозониб, барча ўзбекистонликларни мундиал йўлланмаси билан хурсанд қилишларини таъкидлади.

407
0
UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Бугун, Абу-Дабидаги Ал-Наҳён стадионида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ва футболчи Жалолиддин Машарипов иштирокида эртанги ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тимур Кападзе:

"Эртага бизни муҳим ва қизиқарли учрашув кутиб турибди. Барчамиз ушбу ўйинга тайёрмиз. Ҳаммани мана шу ерда кўрганимдан хурсандман. Биламиз, бизни олдинда иккита ўйин кутиб турибди, шу ерга келгунимизгача ҳар бир футболчи яхши ҳаракат қилишди. Барчаси ўз қўлимизда, эртага бизни жуда ҳам муҳим учрашув кутиб турибди. Шунинг учун барчаси ўз қўлимизда. БААга қарши ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз," - деди Тимур Кападзе

Жалолиддин Машарипов:

"Биринчи маротаба бу ергача етиб келдим, биламиз эртага осон ўйин бўлмайди. Бутун Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқишимизни бир неча йилдан бери орзу қилади. Эртага тарих яратишимиз керак. Барчамиз бунга ишонамиз. Ушбу ўйинга яхши тайёргарлик кўрганмиз. Биз жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак, буни вақти келди. Эртага гапириб ўзимизни оқлашимизга ҳаққимиз йўқ. Биз барча ўзбекистонликларни хурсанд қилишимиз керак," - деди Жалолиддин Машарипов.

407
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш