• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Туризм 2 июн 12:08

Энди Мексика орқали ноқонуний АҚШга борганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Дональд Трампнинг буйруғи билан АҚШ иммиграция сиёсатининг устувор йўналишлари белгиланди.

140
0
pantv.livejournal.com

АҚШ миграция идоралари шу йилнинг 28 май куни иммиграция сиёсати ва чегара назорати бўйича киритилган ўзгартишлар ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА. 

Унга мувофиқ, АҚШ иммиграция сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва ноқонуний бўлиш учун жавобгарликка тортиш;
- АҚШ ҳудудида жиноят содир этган чет эл фуқароларини жиноий жавобгарликка тортиш.

Чегара назорати нуқтаи назаридан:

- Президент Дональд Трампнинг буйруғи билан АҚШ Қуролли Кучлари ички хавфсизлик департаментига жанубий чегарада тўлиқ назоратни таъминлашда ёрдам бермоқда;
- армия юрисдикцияси остида махсус зоналар (Миллий мудофаа ҳудудлари) ташкил этилди. У ерга ноқонуний киришга бўлган ҳар қандай уриниш қонун доирасида тўлиқ жавобгарликка тортилади.

Америка Қўшма Штатларига қонуний равишда кирган, аммо қолиш муддатини ёки қонунларни бузган шахслар ҳибсга олиниши, жаримага тортилиши, визасидан маҳрум этилиши ва депортация қилиниши мумкин. Қўшма Штатларга кириш доимий тақиқланиши мумкин.

Иммиграция қоидаларини бузганлар учун АҚШ ҳудудини ўз ихтиёри билан тарк этиш дастури амал қилади:

- ноқонуний муҳожирлар зудлик билан АҚШ ҳудудини тарк этишлари шарт;
- мамлакатни ўз хоҳиши билан тарк этишни ихтиёр этганлар "CBP Home App" – молиявий рағбатлантириш дастури фойдаланишлари мумкин.

Бироқ, АҚШ мамлакатга қонуний тарзда келганларни қабул қилишда давом этади:

- АҚШ қонуний равишда келганларни қўллаб-қувватлайди;
- виза қоидалари, қонунлар ёки кириш шартларини бузиш визани бекор қилиш ва депортация қилишга олиб келади.

Ноқонуний миграцияга кўмаклашувчиларга нисбатан ҳам қуйидаги чоралар ишлаб чиқилди:

- ноқонуний миграцияга кўмаклашувчи мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан янги виза чекловлари жорий этилди;
- муҳожирлар контрабандаси билан шуғулланган бир қанча жиноий гуруҳлар террорчилик ташкилоти сифатида тан олинган;
- ўз фуқароларини қайтариб олишдан бош тортган мамлакатлар ўз фуқаролари учун АҚШга киришда қаттиқ чекловларга дуч келиши мумкин.

"Америка Қўшма Штатлари барча хорижий ҳукуматларни ўз фуқароларининг АҚШда ҳибсга олиниши, депортацияси ёки жиноий жавобгарликка тортилишининг олдини олиш учун ушбу қоидаларни ўз фуқаролари эътиборига етказишга чақиради", – дейилган манбада.

140
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш