• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 9 май 2025

Самарқанддаги хонадонда газ чақнаши сабаб 6 киши вафот этди — видео

Уйнинг темир-бетон конструксиялари қулаб тушиб, 3 та қавати ҳам шикастланган.

1759
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 8 май кунидан 9 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар "Боғисарой" МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБга хабар қилди.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган.

Чақнаш оқибатида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструксиялари қулаши оқибатида, 1,2,3-қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1759
0

Изоҳ