• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 май 2025

Қоидабузарликлар рўйхати ва уларга бериладиган жарима баллари тасдиқланди

Жарима баллари фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган баённомалар асосида ҳисобланади.

2697
0

Ҳукуматнинг “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, автомашинани бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиш ҳолатларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тасдиқланди.

Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари “E-jarimaball” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.

12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузгани учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди. Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар 6 ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима бали айириб ташланади.

Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

Ушбу жадвалда қоидабузарликлар рўйхати ва уларга бериладиган жарима баллари батафсил кўрсатиб ўтилган.

Маълумот ўрнида,  жарима баллари фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган баённомалар асосида ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, қарор 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.

2697
0

Изоҳ