• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 12:08

Тошкентда вояга етмаган қизнинг сонидан ушлаб турган суратни Instagram'га ҳақоратли сўзлар билан жойлаган эркак қамалди

Шунингдек, эркак жабрланувчининг онасига туҳмат қилиб, ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди.

429
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида вояга етмаган қизга жинсий тегажоғлик қилишда айбланган 18 ёшли И.Д.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига таяниб.

Иш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 25 апрель куни вояга етмаган Ж.М.га (қиз бола) шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг оёғи сон қисмидан ушлаб, Ж.М.нинг оёғи сон қисмини очиқ холда фото тасвирга олиб, мазкур фото тасвир ва Ж.М.нинг юзи тасвирланган фото суратнинг устига унинг қадр-қимматини камситилишига ва унинг обрўсизлантирилишига олиб

келадиган уятли ёлғон ёзувларни ёзиб, Instagram ижтимоий тармоғида тарқатган.

Бундан ташқари, И.Д. вояга етмаган Ж.М.нинг онаси З.Т.ни телефон орқали уятли сўзлар билан ҳақорат қилганлиги аниқланган.

Суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини ва бундан кейин бундай қилмаслигини маълум қилди. У суддан оилавий аҳволини ҳисобга олишни ва жазони енгиллаштиришни сўради.

Суд ҳукмига кўра, у МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш), 41-1-моддаси 1-қисми (жинсий тегажоғлик) ва 202-2-моддаси 1-қисмида (ёлғон ахборот тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга 5 сутка маъмурий қамоқ ва БҲМнинг 70 баравари (26 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

429
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш