Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда Голливуд киноларидан таъсирланган йигитлар дўконга ўғирликка тушди — видео

Босқинчилардан бири кинодаги ҳолатни ўз бошида синаб кўрмоқчи бўлганини, иккинчиси пушаймонлигини айтиб, президентдан, халқдан кечирим сўради.

374views0replies
0

Видеодан кадр

17 август куни соат 4:30 ларда Юнусобод туманидаги бекатлардан биридаги дўконга икки киши қуролланиб, ўғирликка тушган. 
Дўконда бўлган сотувчилардан бири қаттиқ ухлаб ётади, иккинчиси эса қаттиқ қўрқувга тушади ва ҳеч қандай қаршилик қилмайди. Қўрқиб кетган сотувчилар босқинчилар кетгач, “102”на телефон қилган.
Аниқланишича, ўғрилар дўкондан бироз узоқ ерга Spark’да келишади ва давлат рақамини ечиб олишади. Улар тез фурсатда қўлга олинади.
Босқинчилардан бирининг айтишича, улар чет эл киноларидаги ҳолатни ўзларида синаб кўришмоқчи бўлишган. 
“1 млн 400 минг сўм, телефон ва бир “блок” сигарет олиб чиқдик. Қилган ишимдан афсусдаман. Президентимдан, халқимдан кечирим сўрайман. Бошқа умуман қилмайман”, - дея йиғлади иккинчи босқинчи. 
Ҳолат бўйича ЖКнинг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми  билан жиноий иш очилди. Бундай жиноят учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.
374views0replies
0

Комментарии