• 12 009 сўм
    -4.23
  • 13 699 сўм
    49.24
  • 155 сўм
    -5.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 009 сўм
    -4.23
  • 13 699 сўм
    49.24
  • 155 сўм
    -5.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 26 май 2024

Путин Ўзбекистонга келди — фото, видео

Россия президенти Владимир Путинни Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

851
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент халқаро аэропортида Россия президентини давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 27 май куни бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар давомида раҳбарлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқадилар.

Саммит якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган. Президентлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида ҳам иштирок этадилар.

851
0