Учрашув ҳисобини 11-дақиқада жамоа сардори Элдор Шомуродов очди ва биринчи бўлим Ўзбекистоннинг 1:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса ташаббус ДР Конго томонига ўтди. Африкаликлар 68-дақиқада пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, 78-дақиқада яна бир гол уриб, олдинга чиқиб олди. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг 91-дақиқасида киритилган учинчи гол эса ўйинга нуқта қўйди — 3:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор иштирок этган Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичини 0 очко билан сўнгги ўринда якунлади. Конго ДР эса ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.
3-турдан кейин "К" гуруҳидаги вазият:
Изоҳ